sayt adressini yozish
Ishonch telefonlari:
(0375) 221-00-73
(0375) 221-00-09
Imkoniyati
Cheklanganlar
UZ RU EN
» » 27 март- Халкаро театр куни
27
март
2019

27 март- Халкаро театр куни

Инсон маънавиятини тарбиялашда театр санъатининг урни бекиёс. Зеро санъат инсонни маънавий  жихатдан бойитади, ижодий кобилятини ривожлантиради, эзгулик сари етаклайди. 27 март- Халкаро театр куни 1961 йили ЮНЕСКО хузуридаги Халкаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шахрида бўлиб ўтган IX конгрессида таёсис этилган эди. хозирги кунда жахоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида 27 март куни театр санёати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмокда. Хўш, театр нима ўзи? Бу тушунчанинг маъноси кенг. Театр деганда, авваламбор санъатнинг каттакон бир турини тушунамиз. Шу билан бирга театр - бу томоша - спектаклнинг ўзи; томоша кўрсатиладиган жой, спектакл кўйиладиган бино хамдир. Ўеч бир санъат театр ўрнини босолмайди. Чунки театрда томошабин бир тўп истеъдодли кишилар билан бирваракайига жонли мулокотда бўлади. Сахна асарининг таъсири жуда кучли. Театр санъати хаётни, вокеа-ходисаларни, турли курашлар ва зиддиятларни, ички кечинмаларни драматик хатти-харакатларда, актёр ижроси оркали акс эттиради. Бунда ёзувчи томонидан ёзилган песа ёки либреттога таянилади. Песани режиссёр сахналаштиради: ролларни актёрларга таксимлаб беради, улар билан машклар ўтказади, рассом, либос тикувчи, нур созловчи, мусика танловчи (ёки композитор) ва бошкалар билан иш олиб боради. Пировардида кўпчилик бўлиб тайёрланган сахна асари томошабинга кўрсатилади. Актёрлар сахнада юз бераётган вокеаларга берилиб, хар хил феъл-атворли кишиларнинг киёфаларини гавдалантирадилар, томошабинларни сезиб турсалар хам, сезмасликка олиб ўйнайдилар. Сахнада хаёт, вокелик бирмунча бўрттириб акс эттирилади.Театр санъатининг турлари кўп. Булар - драма театри, опера, балет, мусикали драма, мусикали комедия, оперетта, ёш томошабинлар театри, кўгирчок театри, радио театр, телевизион театр, эстрада театри, майдон театридир. Асосийлари: драма, трагедия, комедия. Аммо театр йўналиши, турига боглик холда улар кўпайиб кетади. Чунончи, фарс, буффонада, трагикомедия, хроника, мюзикл, тарихий драма, эртак-песа, фолклор-этнографик томоша, сахнавий хазил каби жанрлар бор.Хиндистон, Ўрта Осиё, Хитой, Индонезия, Япония, Корея, Бирма, Ветнамда театр томошаларининг хилма-хил шакллари яратилган. Театр милоддан аввалги 5-асрда Юнонистонда пайдо бўлган. Юнон театри давлат томонидан уюштириладиган байрамларда кўрсатилган.Шундан бошлаб театр санъати жуда катта тараккиёт йўлини босиб ўтган. Драматургия, актёр ижрочилиги ривожланиб борган. Режиссёрлик пайдо бўлган. Усти очик майдон театрлари ўрнини усти ёпик театр бинолари эгаллаган. Сахнанинг кўриниши, техникаси ўзгариб борган. Ижрочилик, сахналаштириш услублари янгиланиб турган.Ўзбек театри хам узок тарихга эга бўлиб, унинг дастлабки кўринишлари ибтидоий жамоа даврига бориб така­ла­ди.Милоддан аввалги 7 - 6-асрларда аждодларимиз зардуштийлик (оташпарастлик) билан боглик холда ўзига хос театр яратганлар. Милоддан аввалги 5-асрда Ойхоним, Нусай шахарларида юнон шаклидаги махсус театр бинолари курилган ва уларда кадимги юнон драматурги Еврипид трагедиялари ўйналган. Кушон давлатида Будда дини билан боглик бўлган турли театрлашган томошалар расм бўлган. Махаллий театр, айникса, 5 - 7-асрларда яхши ривожланган. Юртимиздан чиккан чол­кучилар, ўйин­чилар, раккосалар, хонандалар Буюк Ипак йўли оркали кўшни юртларга сафар киладилар. Хитой йилномаларининг кўр­са­тишича, санъат­корларимиз шаханшох саройида мус­тахкам ўр­на­шдилар.Театр санъати, бир мунча бошка шаклларда бўлса-да, мусулмонлик даврида хам яшаб келган. Хусусан, 9-12 хамда 14-15-асрларда Мовароуннахр, Хоразм ва Фаргона ўлкаларида санъат, шу жумладан театр санъати ўзига хос шаклларда тараккий этди. хиссахонлар, воизлар, маддохларнинг маъракалари, масхара, таклидчи, зарифларнинг чи?ишлари ахоли маданий хаётида мухим ўрин тутган. Айникса, Амир Темур, Темурийлар даврида томоша санъатлари, хар хил байрамлар кенг расм бўлган. Театрнинг уч тури яхши шаклланган: хикоя театри (кисса­хонлик, воизлик, маддохлик); кулгу театри (мас­хара, таклид, зарофат); кўгирчок театри (чодир жамол, чодир хаёл, фонус хаёл). Самарканд, Шахрисабз ва Ўиротда ўтказилган байрамларда кадимий никоблар билан ўйналадиган томошалар хам тикланган.16-асрдан Бухоро амирлиги, Хива ва Ўў?он хонликлари вужудга келгач, томоша санъатида хам ўзгаришлар юз берди. Бир-биридан фарк килувчи Бухоро масхарабозлиги, Хоразм масхарабозлиги, Фаргона кизикчилиги майдонга келди. Фанда булар анъанавий ўзбек театри, деб ном олган.Анъанавий театрнинг шакллари, намуналари бутун 20-аср давомида яшаб, бизнинг давримизгача етиб келган. Шу кунларда хам ўз уюшмаларига эга бўлган ёкуд якка холда ижод килувчи бир катор истеъдодли кизикчилар бўлиб, улар маълум даражада ка­димги театр анъа­на­ларини давом эттириб кел­мок­далар.








Teatr haqida
"QASHQADARYO VILOYATI QO'G'IRCHOQ TEATRI"

Manzil: Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahri, Islom Karimov ko'chasi, 219-uy
Tel: (0375) 221-00-73, (0375) 221-00-09
© 2019-yil