sayt adressini yozish
Ishonch telefonlari:
(0375) 221-00-73
(0375) 221-00-09
Imkoniyati
Cheklanganlar
UZ RU EN
» » ВИЛОЯТ КЎКИРЧОК ТЕАТРИ УЧУН ЗАМОНАВИЙ БИНО КУРИЛМОКДА
10
январь
2022

ВИЛОЯТ КЎКИРЧОК ТЕАТРИ УЧУН ЗАМОНАВИЙ БИНО КУРИЛМОКДА

Мазкур хукукий хужжатларда сохада амалга оширилиши кўзда тутилган кўплаб чора-тадбирлар каторида, Навоий, Наманган, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятлари каторида, Кашкадарё вилоятида хам кўгирчок театрлари биноларини куриш, уларга ажратилган биноларни реконструкция килиш, замонавий ускуналар билан жихозлаш белгиланган эди.

Айни пайтда карши шахрида Кашкадарё вилоят Кўгирчок театри учун замонавий бино барпо этилмокда.

-Бинонинг курилиш ишлари жорий йилнинг май ойида бошланган бўлиб, 2022 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, - дейди Кашкадарё вилоят Кўгирчок театри директори Элбек Эшмурадов. – Умумий киймати 16 миллиард 500 миллион сўмдан ошикни ташкил этадиган объектнинг курилиш ишлари “Яккабог кўргони курилиш инжиниринг компанияси” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмокда. Бу ерда театрнинг тўлаконли фаолият юритиши учун барча шарт-шароитлар яратилади.

Айтиш жоизки, Кашкадарё вилоят КўгирчоК театри 1994 йилда, вилоят мусикали драма театри Кошида ташкил этилган. Орадан чорак асрдан кўпрок вакт ўтибдики, театр ўз биносига эга бўлмай келаётган эди. Бу албатта, маълум даражада имкониятларни чеклайди.

Бирок шунга карамай, театр жамоаси ўтган йиллар мобайнида йигирмага якин янги спектаклларни сахналаштириб, болажонларга такдим этди. Республика микёсидаги кўплаб танлов ва фестивалларда иштирок этиб, голиб ва совриндорлар сафидан жой эгаллашди. Жамоада яна янги-янги имкониятларни ишга солиш, катта марраларни забт этишга иштиёк юкори. Янги бино ва замонавий шарт-шароитлар эса жамоанинг шижоатига янада канот бериши шубхасиз.









Похожие публикации:

10 февраль 2021 #Yoshlar _ dasturi
24 февраль 2021 #Yoshlar_dasturi
Teatr haqida
"QASHQADARYO VILOYATI QO'G'IRCHOQ TEATRI"

Manzil: Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahri, Islom Karimov ko'chasi, 219-uy
Tel: (0375) 221-00-73, (0375) 221-00-09
© 2019-yil